Сешанба куни Ғазо секторига 182 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами кириб келди, дея хабар берди Исроил ҳукумати.

Аввалроқ БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ОЧА) 1 январдан бошлаб Ғазога режалаштирилган 20 та гуманитар карвондан фақат учтаси амалга оширилгани, 15 та ариза рад этилгани, иккитаси маъмурий муаммолар туфайли бекор қилиниши кераклиги ҳақида хабар берган эди.

“9 январь куни182 та юк машинаси кўрикдан ўтказилиб, Ғазо секторига етказилди. 80 та юк машинаси Нитзанда кўздан кечирилди, 102 та юк машинаси эса “Керем Шалом” назорат-ўтказиш пункти орқали кўрикдан ўтказилиб, олиб ўтилди”, — дейилади хабарда.

Нозимбек Мардонов, ЎзА