“ЕИ мамлакатлари 2024 йил учун бюджет қабул қилаётганда худди Германия каби Украинани қўллаб-қувватлаш харажатларини ошириши керак”, деб баёнот берди канцлер Олаф Шольц Люксембург бош вазири Люк Фриден билан бирга ўтказган қўшма матбуот анжуманида.
“Немислар ажратаётган ёрдам қанчалик муҳим бўлмасин, Украинанинг хавфсизлигини узоқ вақт таъминлаб туриш учун етарли бўлмайди. Мен ЕИ бўйича иттифоқчиларни Украина фойдаси учун кўпроқ саъй-ҳаракат қилишга чақираман”, – деди у.
Шольцнинг эслатишича, ГФРнинг жорий бюджет лойиҳасида Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун 8 миллиард евро ажратилган.
“ЕИга аъзо мамлакатларининг аксарияти Украина учун қурол етказиб бериш бўйича режалаштирган ёрдам миқдори жуда оз”, – дея таъкидлаган у.