Греция ҳукумати кучли ўрмон ёнғинлари ва сув тошқинларидан зарар кўрган табиатни қайта тиклаш ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун сайёҳларга меҳмонхоналарда яшаш солиғини жорий қилди,  деб ёзмоқда юнон матбуоти.

«Иқлим ўзгаришига чидамлилик солиғи» сайёҳлар учун мўлжалланган, улар меҳмонхонада яшаётгани учун солиқ тўлаши керак. Солиқ фақат сайёҳлик мавсуми қизиган пайтда, яъни, март ойидан октябргача олинади. Солиқ миқдори меҳмонхонанинг рейтингига қараб, бир кеча учун 1 евродан 4 еврогача олинади, тўрт юлдузли меҳмонхоналарда яшаётган сайёҳлар 7, беш юлдузли меҳмонхоналарда эса 10 евро тўлашга тўғри келади.