Маълумки, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан ўтган йиллар давомида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзбек мутахассисларининг жаҳон спорт майдонларидаги саъйи-ҳаракатида самарадорликни таъминлаш орқали юртимиз обрў-эътиборини ошириш борасидаги ишлар ўз натижасини бериб келмоқда.
Ўтган йили мамалакатимиз Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари WАДА нинг халқаро допинги Офицерларни ўқитиш ва малакасини ошириш марказида таҳсил олиш асносида халқаро тоифадаги допинг офицерлари мақомини қўлга киритганлиги ўзига хос воқеа бўлганди.
Мазкур ишлар жорий йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахтида ўтадиган Олимпия ўйинлари остонасида ажойиб янгиликларни бошлаб келди.
Париж-2024 Олимпия ва паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси томонидан допинг назорати офицерларини саралаб олиш учун эълон қилинган танловга кўра, 600 нафардан ортиқ номзодлар орасида ўзбекистонлик А.Солиев ҳам Париж-2024 Олимпия ўйинларида допинг назорати офицери сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Айтиш лозимки, бугунгача ўзбекистонлик допинг назорати ходимлари Олимпия ўйинларида фаолият олиб бормаганди. Юртимиз мутахассисининг бундай мақомга эришиши мамлакатимизда ушбу соҳада ислоҳотлар изчиллик билан олиб борилаётганлигидан далолат бериб турибди.
Т. Рўзиев, ЎзА