Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга қуйидагича субсидиялар ажратилмоқда;

– 2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади. Бироқ бунда ҳар бир касаначи учун БҲМнинг 30 бараваригача (10 млн 200 минг сўм) миқдорда бир марталик субсидия берилади; – касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича БҲМнинг 40 бараваригача (13 млн 600 минг сўм) миқдорда субсидия ажратилади; – касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини 3 ойгача бўлган муддатда қоплаш учун ҳар бир касаначига ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда субсидиялар ажратилади.

М.Эшмирзаева, И.Исматов (видео), ЎзА