Рим папаси гендер назарияси ва суррогат оналикка қарши чиқди

Рим папаси суррогат оналик қатъий тақиқланишига умид билдирди ва гендер назариясига қарши чиқди.
Душанба куни “Vatican News” портали Рим папасининг янги йил кириб келиши муносабати билан элчиларни қабул қилганини жонли эфир қилиб узатди. Папа ўз чиқишида “суррогатли оналик, деб аталаётган амалиёт жуда қайғули ҳолатдир, чунки у она ва бола шаънини ерга уради”, деган.
“Бола – шартнома воситаси эмас, балки Яратганнинг инояти. Шу боис мен халқаро ҳамжамиятнинг бундай амалиётни бутунлай тақиқлаш бўйича чора кўришидан умидворман”, – деган у дипломатларга.
Гендер назарияси ҳақида гапирар экан, понтифик уни мафкуравий колонизациясига бир мисол тариқасида келтирган ва бундай тадқиқотларни жуда хавфли деб эълон қилган, чунки “барчани тенг қилишга интилиш ўзаро фарқни йўқ қилади”, деган у.