ЖССТ бош директори: Ғазо секторидаги қирғин тўхтатилиши керак

285

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Aдҳаном Гебрейесус Исроил армиясининг Ғазо секторида тинч аҳолини қирғин қилишини зудлик билан тўхтатишга чақирди.

“Ғазо секторидаги қирғин тўхтатилиши керак”, деб ёзади у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бош директор Ғазо секторидаги Aл-Aқса шаҳидлари касалхонаси ҳудудида тўқнашувлар авж олгани ва эвакуация қилиш бўйича буйруқлар давом этаётгани ҳақида “ташвишли” хабарлар олаётганини айтди.

600 дан ортиқ Aл-Aқса шаҳидлари беморлари ва тиббиёт ходимлари шифохонани тарк этишга мажбур бўлдилар, дейди Гебрейесус тиббиёт муассасаси директорига таяниб.

“ЖССТ ходимлари Aл-Aқса шаҳидлари шифохонасида жирканч манзараларга гувоҳ бўлишди, у ерда турли ёшдаги одамлар қонга беланган поллар ва тартибсиз йўлакларда даволанди”, — деди Гебрейесус.

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, аввалги ҳафталарда 14 нафар киши ҳалок бўлиб, 48 нафар ярадор шифохонага етказилган бўлса, сўнгги кунларда бу рақамлар анча ортган. Aл-Aқса шаҳидлари шифохонасининг Ғазо марказидаги энг муҳим соғлиқни сақлаш муассасаси эканлигини таъкидлади. Ушбу тиббиёт муассасасининг фаолиятига путур етказиш “маънавий ва тиббий шармандалик” бўлади деди у.

ЎзА