БАА Президенти Озарбайжонга борди

Кеча 8 январь куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён расмий ташриф билан Озарбайжон Республикасига келди. Бу ҳақда “WAM” ахборот агентлиги маълум қилди.
Икки мамлакат давлат байроқлари ҳилпираб турган Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эйюбов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ялчин Рафиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.