Яна уч кундан сўнг Қатарда бошланадиган Осиё кубоги ўйинлари олдидан бир қатор терма жамоалар назорат учрашувларида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Сурия терма жамоаси куни кеча назорат машғулотида Малайзия вакилларига қарши майдонга тушди. Ёпиқ тарзда ўтган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Айтиш лозим, Сурия терма жамоасига бир пайтлар Ўзбекистон терма жамоасида фаолият юритган Эктор Купер бош мураббийлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг илк баҳсини 13 январь куни Сурия терма жамоасига қарши ўтказади.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА