Ёко Камикава Украинага борди

Япония ташқи ишлар вазири Ёко Камикава эълон қилинмаган ташриф билан Украинага борди. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги хабарда айтилган. Унда вазир Украина ташқи ишлар идораси раҳбари Дмитрий Кулеба билан музокаралар олиб боради. Одатда бундай ташрифлар олдиндан маълум қилинади, лекин Камикаванинг Украинага ташрифи олдиндан эълон қилинмаган.
Япония ташқи ишлар баёнотида айтилишича, Ёко Камикаванинг ташрифи Токионинг Украинани тиклашга ҳисса қўшиш ишлари билан боғлиқ.
Маълумотларга кўра, Камикава Украина томонига қишда мамлакатни электрлаштириш учун зарур бўлган ускуналарнинг катта партиясини топширишда ҳам иштирок этади.