Бокуда углерод оксиди миқдори нормадан ошиб кетди

Озарбайжон пойтахти Бокуда бир сутка давомида ифлослантирувчи газ аралашмаларида углерод оксиди миқдори меъёрдан 1,2 баравар кўп бўлгани аниқланди. Бу ҳақда “Тrend” ахборот агентлиги хабар берди.
Мамлакат Экология ва табиий ресурслар вазирлигининг маълум қилишича, углерод оксиди миқдори меъёрдан ошишига транспорт ҳаракатининг интенсивлиги, саноат корхоналари фаолияти ва бошқа антропоген таъсирлар сабаб бўлмоқда.
Б.Худойбердиев, ЎзА