АҚШ ҳукуматининг 2024 йил учун умумий бюджети маъқулланди

АҚШ ҳукуматининг 2024 йил учун умумий бюджети 1,6 триллион доллар миқдорида маъқулланди. Ушбу маблағнинг 886 миллиард доллари мудофаа учун ажратилади, деб баёнот берган вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон.
Ўтган якшанбада АҚШ президенти Жо Байден конгресс ҳукуматни молиялаштириш бўйича келишувга эришди, шу билан “кераксиз шатдаун” бартараф қилинди, деб баёнот берганди.
“Бунда 886 миллиард доллар мудофаага ва 704 миллиард долларлик номудофаа харажатларга ажратилади”, – дейилади баёнотда.