Умра хизматлари нархи арзонлаштирилди
643

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилган Умра хизматлари қулай, арзон ва хавфсиз бўлиб, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Шу билан бирга энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган.
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида Ҳаж ва Умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди.
2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида Умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабарида.
Абдулазиз РУСТАМОВ,
ЎзА