Қатарда футбол бўйича ўтадиган Осиё кубоги баҳсларида иштирок этадиган миллий терма жамоаларнинг нархлари эълон қилинди.
Transfermarkt.world сайти тарқатган хабарга кўра, қитъа кубогида иштирок этадиган терма жамоалар орасида Япония энг қиммат таркибга эга эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Кунчиқар юрт вакилларининг умумий нархи 316,95 миллион еврога баҳоланган бўлса, улардан кейинги ўриндан жой олган Корея Республикаси спортчилари 193 миллион евро ва Эрон терма жамоаси 51,58 миллион евро сифатида кўрсатилган.
Ўзбекистон терма жамоасининг баҳоси эса 26,15 миллион евро сифатида қайд этилган.
Қитъа кубоги баҳсларида қатнашишга ҳозирланаётган 24 та мамлакат терма жамоалари орасида энг паст нархлар Вьетнам (6,33), Қирғизистон(6,25) ва Гонконг (5,95) терма жамоаларига тегишли бўлди.
Т. Рўзиев, ЎзА.