Халқаро қиличбозлик федерацияси 2024 йил январь ойи учун ёш тоифалари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларининг аксарияти ўз йўналишларида энг юқори поғоналарни эгаллади. Аниқроғи, Дилназ Мурзатаева шпага, Фернанда Эррера эса сабля йўналишида рейтинг пешқадами сифатида эътироф этилди. Жамоавий дастурда эса саблячи йигитларимиз биринчи, қизларимиз иккинчи, шунингдек, шпагачиларимиз учинчи ўриндан ўрин олди.

Қуйида ҳамюртларимизнинг шахсий рейтингдаги ҳолати билан танишинг: 

Шпага, қизлар: 

1. Дилназ Мурзатаева (Ўзбекистон) – 131.5 (очко) 
9. Шаҳзода Эгамбердиева (Ўзбекистон) – 62 

Йигитлар: 

6. Мейирхан Тимуров (Ўзбекистон) – 49 

Сабля, қизлар: 

1. Фернанда Эррера (Ўзбекистон) – 166 
6. Гулистан Пердибаева (Ўзбекистон) – 96 
7. Аякўз Жумамуратова (Ўзбекистон) – 91 

Йигитлар: 

3. Исломбек Абдазов (Ўзбекистон) – 119.5 
4. Азизбек Даулетназаров (Ўзбекистон) – 116.250 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА