Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колонна халқаро ҳуқуқ тамойилларига қайтиш зарурлигини билдирган. У шунингдек, Фаластин ҳудуди бўлган Ғазо секторининг келажагини Исроил белгилаб бериши керак эмас, – деб айтган “CNN” телеканалига берган интервьсида.

Вазир Исроил сиёсатчилари ва расмийларининг Ғазо сектори аҳолисини мажбурий кўчирилиши ҳақидаги сўнгги баёнотларини “масъулиятсизлик” деб атаб, бундай суҳбатлар фақат томонларни қарордан чалғитишини билдирган.

Шу билан бирга, у икки давлат ечимини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаб, “Ғазо – келажакда Фаластин давлатининг бир қисми бўлишини хоҳлаётган фаластинликлар еридир. Биз ягона йўл бўлган бу ечимни қўллаб-қувватлаймиз”, деган ўз чиқишида.

Аввалроқ  Исроилнинг ўта ўнгчи ҳисобланган миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Бецалель Смотрич “Ғазо аҳолисининг минтақадан ихтиёрий миграциясини қўллаб-қувватлашини” айтган эди.

Икки вазирнинг бу каби баёнотлари дунёнинг кўплаб давлатларида табиийки катта норозилик уйғотган.