АҚШ Давлат котиби ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация 5 январь куни маҳаллий вақт билан соат 19:10да Туркиянинг Истанбул аэропортига келиб қўнди, деб маълум қилди “Анадолу” ахборот агентлиги.
Блинкенни аэропортда АҚШ Сиёсий ишлар бошқармаси раҳбари Япрак Балкан, АҚШнинг Анкарадаги элчиси Жеффри Флейк, АҚШнинг Истанбулдаги бош консули Жули Иаде, Истанбул аэропорти фуқаролик бошқармаси раҳбари Илкер Хактанкачмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Энтони Блинкен бугун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашиб, Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари, минтақавий муаммолар ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиши кутилмоқда.