Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасидаги жангларда иштирок этаётган Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди.

Шаҳрам ўзининг 15-жангини жорий йилнинг 24 февраль куни АҚШнинг Орландо шаҳрида ўтказади. Ҳамюртимиз мексикалик Пабло Сезар Канога қарши рингга кўтарилади. Унда ғолиб бўлган боксчи «WBА» камари учун расмий даъвогарга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Ш.Ғиёсов ҳозиргача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Уларнинг 9 тасини муддатидан аввал якунлашга муяссар бўлган. Унинг рақиби Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 44 та жанг ўтказиб, 35 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА