Яқинда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгашининг 35-йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда “Казинформ”.

Кенгаш ўтказиш тўғрисидаги қарор Бокуда бўлиб ўтган МДҲ Гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгашининг 34-йиғилишида маъқулланди.

Мазкур кенгаш ишида МДҲга аъзо 10 та давлат – Ўзбекистон, Aрманистон, Озарбайжон, Беларус, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон,  Туркманистон, Молдова ва Россия Федерацияси иштирок этади. Шунингдек, Бутунжаҳон метеорология ташкилоти делегациялари Кенгашнинг барча мажлисларида кузатувчи сифатида иштирок этади.

МДҲ Давлатлараро гидрометеорология кенгаши 1992 йил 8 февралдаги Гидрометеорология соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида тузилган бўлиб, у Ҳамдўстлик доирасида тармоқ ҳамкорлик тўғрисидаги биринчи ҳукуматлараро ҳужжатлардан бири бўлган.

Унинг қабул қилинишининг аҳамияти МДҲга аъзо давлатларнинг самарали иқтисодий ривожланиши, аҳоли хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш учун ишончли гидрометеорологик маълумотларни мунтазам равишда олиш заруратидан иборат.

ЎзА