Бу йил 50 дан ортиқ мамлакатда икки миллиарддан ортиқ одам сайловда қатнашиши кутилмоқда. Бу ҳақда “AlJazeera” нашри маълум қилди.

2024 йил дунё ҳамжамиятида сайловлар йили бўлиши шубҳасиз. Ер шари аҳолисининг қарийб ярми истиқомат қиладиган давлатларда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Ҳали бундай вазият яқин йилларда кузатилмаган.

7 январда Бангладешдан бошланадиган сайловлар Ҳиндистон, АҚШ, Индонезия, Покистон, Россия ва Мексика каби давлатларда давом этади.

Швециянинг V-Dem институти ва АҚШда жойлашган Freedom House каби нотижорат ташкилотлар томонидан билдирилган хулосалар шуни кўрсатадики, ушбу йилги сайловларда демократия тушунчаси муҳим омил бўлади.

Экспертлар фикрича, этник зўравонликнинг кучайишидан тортиб, суд ва бошқа ижро ҳокимияти устидан назоратни заифлаштиришга қаратилган ҳаракатлар демократияга таҳдиддир. Аммо жамоатчилик фикри билан ўлчанадиган демократиянинг ўрни муҳимлигича қолмоқда.

С.Поёнов, ЎзА