Россия президенти Владимир Путин Россия Федерацияси Қуролли Кучлари билан шартнома тузган хорижликларга фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тегишли фармон ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.

“Махсус ҳарбий операция” даврида РФ Қуролли Кучлари билан шартнома тузган чет элликлар, шунингдек, ушбу даврда соғлиғи сабабли РФ Қуролли Кучларида ҳарбий хизматдан бўшатилганлар ёки ёш чегарасига етганда Россия фуқаролигини олиш учун ариза бериши мумкин.

Ушбу тоифадаги хорижий фуқароларнинг қариндошлари ҳам Россия фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Путин “Россия Федерацияси фуқаролигини олиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларини белгилаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармон 2014 йил мартигача аннекция қилинган Қрим ва Севастополда яшаган украиналикларга Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш имконини беради.

Бундан ташқари, фармонга кўра, Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш ҳуқуқи РСФСР ҳудудида туғилган, Aфғонистон, Ироқ, Яман ва Сурия фуқаролари Россия Федерацияси фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга.

Соддалаштирилган тартиб Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, вақтинчалик бошпана гувоҳномаси, қочқинлик гувоҳномаси ёки Россия Федерациясига ихтиёрий равишда кўчиришга ёрдам бериш давлат дастури иштирокчиси гувоҳномасига эга бўлган украиналиклар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тегишли. Шунингдек, ушбу ҳужжат 2014 йил апрель ҳолатига Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларининг айрим ҳудудларида доимий истиқомат қилаётган хорижда яшовчи ватандошлар федерацияси, уларнинг фарзандлари, турмуш ўртоқлари ва ота-оналари учун ҳам тегишли бўлади.

Г.Сатторова, ЎзА