Паралимпия ўйинларига йўлланмамиз сони 33 тага етди
320

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча пара таэквондо бўйича терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси якуний рейтинг натижаларига кўра, “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Шу тариқа, айни пайтга қадар ўзбекистонлик пара атлетларнинг Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензиялари 33 тага етди. Аниқроғи, Паралимпия ўйинларига ўқ отиш бўйича 3 та, енгил атлетика бўйича 19 та, сузиш ва каноэ бўйича 2 тадан, академик эшкак эшиш ва пара велоспорт бўйича 1 тадан ҳамда таэквондо бўйича 5 та йўлланма жамғарилди.
Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи асосий мусобақалар ҳали олдинда ва матонатли пара атлетларимиз яна кўплаб йўлланмаларни қўлга киритиши кутилмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА