Бутунжаҳон таэквондо федерацияси “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, илк бор 5 нафар пара таэквондочимиз рейтинг орқали Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Аниқроғи, Зиёда Исоқова (-47 кг), Гулжаной Наимова (+65 кг), Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг), Жавоҳир Алиқулов (-70 кг) ва Асад Тоштемиров (-80 кг) каби паралимпиячиларимиз мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларининг пара таэквондо дастурида 3 нафар спортчи билан қатнашган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА