Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Жозеп Боррель Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда дунё Ғазо секторидаги можарога ечим топиши кераклигини айтди. Унга кўра, ушбу низога дунё ҳамжамияти ечим топиши керак, чунки икки томон ҳеч қачон келишувга эриша олмайди.

БМТнинг Ливандаги тинчликпарвар миссияси ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар чегаранинг ҳар икки томонидаги одамлар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб огоҳлантирган. Боррель урушдан чиқиш йўлларини ўрганиш учун яқин Шарққа, шу жумладан, Ливанга ташриф буюришни режалаштираётганини айтди.

Фаластин расмийларининг маълумотига кўра, ҳозирга қадар Исроил ҳужумида 22 мингдан ортиқ одам, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.

С.Поёнов, ЎзА