Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни олиб киришга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан берилган карантин рухсатномаси ҳамда экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирдагина рухсат берилади.

Қуйидаги ҳолларда ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга фақат Агентлик томонидан ҳар бир партияга алоҳида ҳолда бериладиган карантин рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади:

экспорт қилувчи мамлакатда ваколатли давлат органлари мавжуд бўлмаса;

экспорт қилувчи мамлакатда фитосанитария сертификати (гувоҳномаси) талаб этилмайдиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатига киритилган фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларга”.

ЎзА