Американинг давлат қарзлари 34 триллион доллардан ошди, дейилади АҚШ молия вазирлиги сайтида берилган маълумотда.
Ўтган сешанба ҳолатида ушбу маблағ 34,001 триллион долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг сентябрида кўрсаткич 33 триллион атрофида эди.
Экспертларнинг таъкидлашича, бу қадар катта давлат қарзларига хизмат кўрсатиш Вашингтон учун буюджет тушумларининг камида учдан бирини йўналтиришни талаб қилади.