Жорий йилнинг 1 январидан пенсионерларга ҳисобланган аммо ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади. Бир неча шаҳарларда йўловчиларни ташиш брутто-шартнома асосида ташкил этилади.

Педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинганлар касбий сертификатланади. Айрим педагог кадрлар учун малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади. Мактаб директорлари ҳар 5 йилда касбий сертификацияланиши таъминланади.

Янги объектларни лойиҳалаштиришда чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳалар экологик экспертизадан ўтказилмайди.

Шунингдек, ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича “Тежамкор уй” ва “Тежамкор хонадон” рейтинг тизими ишга туширилади. Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади .

Профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчиларга имтиёзли кредит ажратилади.

Хўш, жорий йилнинг 1 январидан қонунчиликда яна нималар ўзгаради?

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА.