ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги йил арафасида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши партия вакиллари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида даволанаётган кичкинтой болажонларни байрам билан қутлаш мақсадида шифохонага борди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С. Турманов уй шароитида ва шифохонада даволанаётган болажонларни байрам билан табриклаб, уларга аталган совғаларни улашди.
Партия вакиллари болажонлар билан дилдан суҳбат қурди.
Инсонлар қалбига йўл топиш, уларнинг дардини тинглаш ва муаммоларига ечим топиш саховатпеша инсонларга хос хусусиятдир. Байрам арафасида болажонларга хурсандчилик, шодлик, қувонч улашиш эса халқимизга хос фазилатлардан.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА