2023 йилда Мексика чегарасидан АҚШга ноқонуний ўтган мигрантлар сони 225 минг кишидан ошди ва 2000 йилдан буён бу кўрсатгич рекорд даражага чиқди, деб хабар тарқатди CNN телеканали мамлакат ички хавфсизлик вазирлигининг дастлабки маълумотларига таяниб.

“Чегара хизмати АҚШ ва Мексика чегарасида 225 минг кишини ҳисобга олди, бу 2000 йилдан буён рекорд кўрсаткич”, – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, декабрь ойида ноқонуний мигрантлар тўлқини 10 минг кишидан ошган.

Шунингдек, статистик маълумотларга кўра, декабрь ойида Америка чегарасидан  ноқонуний ўтган болалар сони ҳам 6,5 фоизга ортган.