Буюк Британия Украина мудофаа имкониятини мустаҳкамлаш учун Киевга юзлаб ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ракеталарини етказиб беради, деб баёнот берди Британия мадофаа вазири Грант Шаппс.
“Биз Украина мудофаасини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Шу сабабли бугун Киевга Россия ракеталари ва ўзи учар қурилмаларини аниқ уриб туширадиган ракеталарни етказиб берамиз”, – дейилади вазир баёнотида.
ОАВ маълумотларига кўра, жума куни тунда Украинанинг кўплаб катта шаҳарлари, жумладан, Киев, Львов, Харьков, Днепр, Сума, Одесса, Запорожье, Черкасс ва Хмельницкий ракета ва ўзи учар қурилмалар воситасида ҳаво ҳужумига учраган. Зарбалар аҳоли зич бўлган туманларга берилгани айтилмоқда. Натижада 30 га яқин тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, камида 160 киши жароҳат олган.