“Синьхуа” хабар беришича, Хитойнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Хэйлунцзян музофотидаги Ҳарбин шаҳрида ажойиб танлов бўлиб ўтмоқда.
Тўрт кун давом этадиган 30-Миллий қор ҳайкаллари танлови иштирокчилари қордан такрорланмас шаклга эга ва мафтункор ҳайкаллар яратади.
Тадбирда иштирок этиш учун “қор ҳайкалтарошлари” бутун мамлакатдан ташриф буюриб, ўз қобилиятларини намойиш этадилар.