Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

27 декабрь куни республикамизнинг айрим жойларида ёмғир ёғади, шимолда ёмғир қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлади, вақти-вақти билан кучаяди.

Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва тоғли туманларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга сониясига 25-28 метргача кучайиши мумкин.

ЎзА