Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида IT хизматларини ривожлантириш учун ҳудудларда юқори тезликдаги интернет кераклиги таъкидланди.

Ўтказилган сўровларда IT парк резидентларининг 33 фоизи ҳудудларда интернет тезлиги пастлигини айтган. 

Халқаро магистрал йўлларнинг муайян қисмлари мобиль интернет билан қамраб олинмагани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис Рақамли технологиялар вазирлигига келгуси йилда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун хорижий инвестициялар жалб қилиш топширилди.

ЎзА