Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда келгуси йили Сурхондарёга 1,5 миллиард доллар инвестиция олиб келиб, саноатда 12 триллион сўм маҳсулот ишлаб чиқариш, 500 миллион долларлик экспортни амалга ошириб, 100 миллион доллар импортни қисқартириш, камида 500 минг хорижий сайёҳга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш, 400 минг аҳолини банд қилиш вилоят, туман ҳокимларининг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Энг асосий масала – инвестиция ва саноат. Бунда энг катта захира мавжуд конларни ишга солишдир.

Сариосиёдаги «Чинорсой» полиметалл конида қўрғошин, рух ва олтин, «Хўжа-осмин» конида оқ мармар, Бойсун ва Сариосиёда кўмир, Шерободдаги “Хўжаи-кон” конида калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги олдига вилоятнинг тоғли ҳудудларида геология-қидирув ишларини кенгайтириш вазифаси қўйилди.

 

ЎзА