Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилганидек, уч йил олдин Сурхондарёда электр генерацияси бор-йўғи 30 мегаватт бўлган.

Бу борада 165 миллион доллар инвестиция эвазига “Тўпаланг” ГЭСни модернизация қилиш, “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” ГЭСларини ишга тушириш орқали қувватлар 251 мегаваттга етказилди. Уларга қўшимча яна бир лойиҳа – “Зарчоб-3” ГЭС қурилиши ҳам бошланаяпти.

–Бу ҳали бошланиши, – деди Президент. –Тўпаланг дарёсининг юқори оқимида умумий қуввати 265 мегаватт бўлган яна 20 та ГЭС қуриш имконияти бор.

Шу билан бирга, 1 миллиондан ортиқ воҳа аҳолиси учун тоза ичимлик суви орзу бўлиб келаётганди. Қанчалик қийин бўлмасин, “Тўпаланг” сув омборидан Термиз шаҳри ва 11 та туманга тоза ичимлик суви олиб келинаяпти. Мазкур лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 2 миллион аҳолида туну-кун тоза ичимлик суви бўлади.

 

ЎзА