Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла ва унинг қизи Лаура Маттарелла бугун Хоразмга келди.

Урганч халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Хоразм  вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда Ташқи ишлар вазири ўринбосари  Ғайрат Фозилов кутиб олди.

Италия Президенти Хивадаги “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасининг тарихий-маданий ёдгорликлари билан танишиши кўзда тутилган.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари