Италия Президенти бошчилигидаги делегация Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида бўлди. Бу қутлуғ қадамжо Самарқанддаги энг қадимий обидалардан бири ҳисобланади. Саҳоба Қусам ибн Аббос ва заминимизда етишиб чиққан улуғ алломалар мақбараларидан иборат мажмуа архитектура ва безак санъатининг бир неча асрлик анъаналарини ўзида акс эттирган.

Айниқса, Амир Темур ва темурийлар даврида бир қатор иншоотлар қурилиб, обод қилинган.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари