Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла ва унинг қизи Лаура Маттарелла бугун Самарқандга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбарлари кутиб олди.

Италия Президенти эртага, 11 ноябрь куни Самарқанддаги тарихий-маданий ёдгорликлар билан танишиши кўзда тутилган.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА мухбирлари