Аэропортда қатор давлат ва ҳукумат раҳбарларини кутиб олишга ҳозирлик кўриш ишлари якунланмоқда.

Тошкент шаҳрида 8-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Бироздан сўнг хорижий делегация вакилларини кутиб олиш бошланади.

Носиржон ҲАЙДАРОВ,

Отабек МИРСОАТОВ(сурат),

ЎзА