ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизда бир ой давом этган “Тошкент-2023” II Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми ўз ишини якунлади.

“Инсон ва табиат, иқлим ўзгариши, яшил маконларни асраш, Оролни қайта тиклаш” мавзуидаги симпозиум Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳамда тарихий-маданий мерос объектларини сақлаш, уларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, атроф-муҳит муҳофазасига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсад қилинган симпозиум доирасида маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ўтказилди, янги ҳайкалтарошлик намуналари яратилди. Лойиҳада 10 нафар хорижий ва 11 нафар ўзбекистонлик ижодкор иштирок этди. Улар томонидан яратилган маҳобатли ҳайкаллар шаҳарнинг истироҳат боғлари, дам олиш зоналари, кўнгилочар ва сайёҳлик масканларига ўрнатилади.

Симпозиум якунида маҳоратли ҳайкалтарошлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

 

Муродхон ХЎЖАЕВ(сурат),ЎзА