«Роскосмос» ва «NASA» космонавтлари Сергей Прокопьев, Дмитрий Петелин ва астронавт Фрэнк Рубио Халқаро космик станциядаги энг узоқ муддатли хизматдан кейин Ерга қайтиб тушди. Улар коинотда 371 кун бўлдилар, деб хабар берди «Роскосмос» давлат корпорацияси.

«Союз МС-23» кемасининг туширувчи жиҳози кеча режа асосида Қозоғистоннинг Жезказган туманига келиб тушган.

“Прокопьев, Петелин ва Рубио Халқаро космик станция дастури тарихида  энг узоқ вақт фазода ишлагани қайд этилди”, дейилади хабарда.

Корпорация маълумотида Прокопьевнинг бу коинот сафари иккинчиси экани, у умумий ҳисобда орбитада 567 соатдан ортиқ ҳамда саккиз марта, жами 55 соатдан зиёд очиқ коинотда бўлгани қўшимча қилинган.

Петелиннинг эса очиқ коинотга олти марта чиқиб, 39 соат бўлгани келтирилган.