Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари сайловдаги ишончли ғалабаси ва лавозимига киришгани муносабати билан хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат етакчилари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.

Хорижий ҳамкорлар қайд этганидек, томонидан мамлакатимизда ўтган умумхалқ сайлови Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ортга қайтмас ислоҳотлар дастури ҳамда давлатимиз халқаро нуфузини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлар халқимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганининг навбатдаги тасдиғи бўлди. 

Қутловларда мамлакатимиз билан дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга интилиш қатъий экани алоҳида таъкидланиб, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

 

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин,

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин,

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов,

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов,

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко,

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған,

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,

Қатар Амири Давлати Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний,

Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму,

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий,

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф,

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ,

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль,

Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла,

Венгрия Президенти Каталин Новак,

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан,

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян,

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб,

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён,

Қатар Давлати Амири ўринбосари Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Соний,

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев,

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедев,

Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили,

Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович,

Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим Муҳаммад ал-Будайвий,

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзин Лицюнь.

Қутловлар келиши давом этмоқда.