Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди.

Мажлисда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлади.

Президент иқтисодиёт соҳасида ҳам туб бурилишлар амалга оширилишини таъкидлади.

“Яшил иқтисодиёт”, “яшил энергия” тамойиллари янада кенг жорий этилади. Иқтисодиётимизга киритилаётган инвестициялар ҳажми бир неча баробар оширилади.

–Биз 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини 160 миллиард долларга етказишдек жуда катта марра олдик. Бунга эришиш албатта осон бўлмайди. Лекин бу йўлда аниқ ҳисоб-китобларимиз, реал имкониятларимиз бор. Табиий бойликларимиз, меҳнат ресурсларимиз, интеллектуал ва маънавий салоҳиятимиз, иш тажрибамиз етарли, – деди Президент.

ЎзА