Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнотни имзоладилар ва 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилдилар.
Етакчилар ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома;
– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ўрта таълим мактаблари салоҳиятини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим;
– Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган музлатилган парранда гўштининг инспекция, карантин ва ветеринария-санитария талаблари тўғрисидаги баённома;
– Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга узум экспорт қилишда фитосанитар талаблар ва назорат тўғрисидаги баённома;
– Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида ваколатли иқтисодий операторлар дастурларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишув;
– Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида устувор инвестиция лойиҳаларини илгари суриш бўйича англашув меморандуми;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Матбуот канцелярияси ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
– 2023-2024 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик дастури;
– Тошкент шаҳри ва Сичуань музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;
– Сирдарё вилояти ва Шэньси музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;
– Самарқанд вилояти ва Шэньси музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим.
Бундан ташқари, қуйидаги муҳим иқтисодий келишувлар имзоланди:
– электр узатиш линиялари ва нимстанцияларини қуриш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида;
– мультимодал логистика марказини ташкил этиш тўғрисида;
– “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ локомотивлари паркини янгилаш ва модернизация қилиш тўғрисида;
– Ўзбекистон-Хитой агросаноат паркини ташкил этиш тўғрисида;
– Агроинновацион паркни ташкил этиш тўғрисида;
– Ўзбекистон-Хитой биотехнологик кластерини ташкил этиш тўғрисида;
– “Ўзбектелеком” АКнинг телекоммуникация инфратузилмасини янада кенгайтириш тўғрисида;
– “EXEED” компанияси билан биргаликда замонавий автомобиллар ишлаб чиқариш тўғрисида;
– “BYD Auto Industry” компанияси билан биргаликда электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш тўғрисида;
– “Ўзбекистон миллий банки” АЖ билан “Хитой Эксим банки” ўртасида кредит линияларини жалб қилиш тўғрисида;
– “Ўзбекистон миллий банки” АЖ билан “Хитой тараққиёт давлат банки” ўртасида кредит линияларини жалб қилиш тўғрисида;
– “China Export and insurance corporation” билан ҳамкорлик тўғрисида;
– Сирдарё вилоятида “Норин ГЭС каскадини қуриш” ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Айгаин ГЭС каскадини қуриш” лойиҳалари техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш тўғрисида;
– телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида.
Ташриф тадбирлари доирасида тармоқ меморандумлари ҳам имзоланди:
– Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги хорижий давлатлар билан миллатлараро муносабатлар ва дўстона алоқалар Қўмитаси билан Хорижий мамлакатлар билан дўстлик Шанхай халқ уюшмаси ўртасида;
– Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Халқаро савдога кўмак кўрсатиш бўйича Хитой кенгаши ўртасида тижорат ҳуқуқи соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбек-Хитой қўмитасини тузиш тўғрисида;
– Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси билан Дальян товар биржаси ўртасида;
– Ўзбекистон Паррандачилик уюшмаси билан Хитой Чорвачилик уюшмаси ўртасида паррандачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
– Ўзбекистон Республикаси «Узчармсаноат» уюшмаси билан Хитой чарм саноати бўйича ҳамкорлик уюшмаси ўртасида;
– Тошкент давлат шарқшунослик университети билан Пекин хорижий тиллар ва маданият университети ўртасида;
– Тошкент давлат шарқшунослик университети билан Ляонин педагогика университети ўртасида;
– Самарқанд халқаро технологиялар университети билан Тяньцзинь фан ва техника университети ўртасида;
– Самарқанд халқаро технологиялар университети билан Шимолий-шарқ электроэнергетика университети ўртасида;
– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Шанхай университети ўртасида.
Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган жами 41 та ҳужжат имзоланди.