Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москвага амалий ташриф доирасида 9 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.