Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев якшанба куни ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади ва мудофаа қобилиятини доимий равишда ошириш республиканинг стратегик вазифаларидан бири эканини таъкидлади.

Тоқаев нафақат ҳарбий хизматчилар, балки бутун жамият учун алоҳида аҳамиятга эга эканини қайд этди.

“Мудофаа қобилиятини доимий равишда ошириш давлатнинг стратегик вазифаларидан биридир. Қозоғистон армияси ватанни қатъият билан ҳимоя қилишга ҳар дақиқада тайёр бўлиши керак. Қуролли кучлар халқнинг ҳамжиҳатлиги ва эртанги кунга ишончи, мамлакат суверенитети ва ҳудуди яхлитлигининг ишончли кафолати, давлатнинг мустаҳкам таянчи вазифасини бажаради”, дейилади табрикда.

Давлат раҳбари ҳарбий хизматчилар ўз она юрти тинчлигини ҳимоя қилиб, аждодлар анъаналарини давом эттираётганликларини таъкидлади.

ЎзА