Президент Қосим-Жомарт Тоқаев Остонада тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан учрашди, дея хабар бермоқда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати.
Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокараси бўлиб ўтди. 3 май куни Остонада бўлиб ўтган Қозоғистон – Тожикистон бизнес форумида ишбилармонлар жами 1,3 миллиард долларлик шартнома имзолади.