Жаҳон банки келгуси беш йил учун Mastercard компанияси собиқ бош директори Ажай Бангани ўзига президент этиб сайлади, деб хабар тарқатди мазкур молия ташкилоти.
“Жаҳон банки директорлар кенгаши Ажай Бангани кейинги беш йилга президент этиб сайлади”, – дейилади банк тарқатган матбуот хабарномада.
Хабарда таъкидланишича, Банганинг ваколат муддати 2 июндан бошланади. Бундан олдин Ажай Банга Mastercard бош директори ва General Atlantic компанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.