Юридик адабиётларда қайд этилишича, демократиянинг асосий шаклларидан бири бу – давлат ва жамият ҳаётининг муҳим муаммоларининг умумхалқ муҳокамасида ўз ечимини топиши – референдум ҳисобланади.

Жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум бўлиб ўтади.

Эътиборли жиҳати, янгиланаётган Конституцияга 5 та муҳим ижтимоий ҳамда сиёсий янгилик киритилмоқда.

Демак, булар:

1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадир.

2. Ҳар ким агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.

3. Сайлов ҳуқуқига эга бўлган юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида киритишга ҳақли.

4. Фуқаролар Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

5. Давлат интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг “YouTube” каналида томоша қилишингиз мумкин.

Ў. Алимов, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА