Франциянинг Шарқий Пиренеясида ўт ўчирувчилар йил бошидан буён биринчи йирик табиий ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлди. Якшанба куни бошланган ёнғин 931 гектар ўрмон ва ўтлоқларни ўз домига тортиб, Испания ҳудудига яқинлашган.
«Euronews» берган хабарга кўра, душанба куни эрталаб ёнғин тарқалиши тўхтатилган, лекин ҳалигача бутунлай ўчирилмаган.
Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманеннинг маълум қилишича, мамлакатда ёнғинлар мавсуми глобал исиш оқибатлари сабабли анча эрта, яъни апрель ойиданоқ бошланган.
Франция ҳукумати аҳолини яшаётган уйи атрофидаги дарахт шохларини кесиб тартибга келтириш ҳамда эҳтиёт бўлишга, тасадифан ёнғин чиқишига сабабчи бўлиб қолмасликка чақирди, дейилади хабарда.